RU

Последние новости

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  3 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  6 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Бабаян: "Бугун барча жабҳада рақибдан устун эдик" Новости

Бабаян: "Бугун барча жабҳада рақибдан устун эдик"

Cоcа Cоlа Суперлигаси 19-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда мухлисларимизни табриклайман. Чемпионатда кетма-кет учта дурангдан кейин ниҳоят кучли жамоа устидан ғалаба қозондик. "Қизилқум" сафида кучли ижрочилар йиғилган. Бу жамоа билан учинчи марта тўқнаш келдик ва учаласида ҳам ғалаба қозондик. Шу боис йигитларни табриклайман. Бундай ўйинларда биринчи ўринга жамоавий ўйин чиқади. Футболчиларимиз мухлисларга байрам қилиб беришмоқчи эди ва буни уддалашди. Ҳужумчиларимиз ўйинни анча вақтли бизнинг фойдамизга якунлашлари керак эди. Бугун барча жабҳада рақибдан устун эдик. Энди олдинга интилишда давом этамиз, 7 та ўйин биз учун 7 та финалга тенг бўлади. Ҳар бир баҳсда сифатли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. 

Мирлан Мурзоев бугун илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Аммо бир тайм ҳам имкон бермадингиз. Асабларингиз дош бермадими? 

- Жамоамиздаги барча футболчилар майдонга тушиши мумкин. Мирланга бугун имкон бердик. Бироз ўхшамади ва кичик жароҳат ҳам халал берди. Мурзоевни Марушичга рақобатчи сифатида жамоага олиб келганмиз. Рақобат бўлмаса, ривожланиш бўлмайди. "Қизилқум" таркибига назар солсангиз, терма жамоа собиқ ёки ҳозирги кундаги аъзоларини учратасиз. Кучли жамоани бир йилда уч марта ютдик, барча йигитларимга "респект"!

Асабларга келсак, футбол шундай ўйин, унда доим асабийлашиш бўлади. Агар асаблар дош бермаса, бошқа спорт турларини кўришни тавсия қиламан. "Навбаҳор" узоқ йиллардан кейин илк бор мусобақа жадвалининг юқори қисмида ва кучли жамоаларга рақобатдош бўлмоқда. 

- Бугун Асад Собиржонов 5+ баҳога ўйнади. Бу нима билан боғлиқ? 

- Асад ажойиб иқтидор эгаси. Бахтимизга у бизга эркин агент сифатида келган, собиқ клуби уни шундай қўйиб юборганди. Собиржоновни кичкиналигидан биламан, у 22 ёшда ва яқин келажакда терма жамоа мураббийлари эътиборига тушади деб ўйлайман.

- Зоран Марушичга қандай баҳо берасиз? У Жиззахда гол ура олмади. 

- Марушич 7 та гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибди. Агар барча вазиятлардан фойдалана олганида, тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бўлиши керак эди. Унга баҳо беришимни сўрадингиз - сифатли ҳужумчи. Шунчаки ҳали қиладиган ишларимиз кўп. 

- Жиззахда жамоа нега юта олмаганди? 

- Олдинги учта турнинг барчасида биз ғалабага лойиқ эдик, афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳеч бир ўйинда ёмон ўйнамадик.

- Жамоа футболчиларига хориждан таклифлар йўқми? 

- Мақсадимиз — таркибдаги барча футболчиларни сақлаб қолиш ва кейинги йилда ҳам натижа кўрсатиш. Трансфер қилиш эмас.

Рейтинг: -144   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика