RU

Последние новости

22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  0 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  84 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти? Новости

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти?

Жўжа саналадиган фаслда эшитишга ўрганиб қолган мавзумиз яна "болалади".

Мавсум ҳал қилувчи паллага кириши билан чемпионатдаги жамоалар сонини кўпайтириш ғояси такрор туғилаверади (ўтган йил охирида ёзилган мақола → Футболни ўлдирманглар!). Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, рақобатда ютқазиб қўйганлар лигадаги ўрнини турли йўллар билан сақлашга уринади. Кимдир "танк"ларини фаоллаштирса, ким ОАВ орқали жамоатчилик ёрдамини олмоқчи бўлади. Масалан, шу чемпионатда мухлислари ёзган хат туфайли элитада қолган жамоа бор...

Бу сафарги ташаббус ғалати эшитилса ҳам, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устозидан чиқди. Уни футболимиз афсонаси қўллаб-қувватлаган. Бабаян ёки Қосимовга шу мавзуда савол берилса, футбол ривожи, йигитларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш тўғрисидаги таъсирли жавоблар янграши аниқ.

Холис қаралса, бунақа ташаббусдан грандларнинг мақсади жуда содда бўлади: жамоаларнинг 16тага етиши кучсиз рақиблар ва ғалабали ўйинлар сонини кўпайтиради (бу янада кўпроқ "премия" вав қўшимча 12 очко дегани). Шу холос.

Нисбатан қийин вазиятда турган Вадим Абрамов эса ўзгаришдан миллий жамоа ютишини айтибди. Қулоққа ёқадиган, айни пайтда таъсирли жавоб. 

Аммо терма жамоадан шахсий манфаатлари йўлида, ўз мижозларини халқаро майдонда реклама қилиш воситаси сифатида фойдаланган мутахассисларни кўрганимиз учун айтамиз: Абрамов эътиборини кўпроқ "Динамо"га қаратгани маъқул. Ҳозирча самарқандликлар таркибида Катанец жамоаси учун битта ҳам номзод йўқ. Шу туфайли чемпионатнинг асосий аутсайдери томонидан айтиладиган исталган гап баҳонага айланиб кетади.

Аслида Карленовичнинг мавзу бўйича фикрлари кўпчилик учун қизиқ. Чунки мазкур қадамнинг термамиз учун фойдали бўлишини айтаётган мутахассис ўз вақтида (2008 йил) Олий Лигада клублар сонини камайтириш ташаббуси билан чиққан эди.

2017 йил Абрамов бошчилигида қуйи лигага йўл олган "Нефтчи" спорт принципларига зид равишда кейинги мавсумни элитада бошлагани ёдимизда. 1 йилдан кейин "Сурхон" ва "Динамо" ҳам шу тарзда Суперлигага чиқиб қолди. Олий ҳакам эса адолатсиз қарорлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қисқа муддатда исботлаб берди.

Спорт принципининг бузилиши ҳар қайси ҳолатда бизнинг зараримизга ишлайди. Кўпчилик Про лигадаги рақобатга путур етиши ҳақида гапиряпти. Танганинг 2-томони ҳам бор. Пастдан кучсиз жамоанинг чиқиши Суперлигада мақсадсиз клуб, навбатчи ўйинлар сонини кўпайтиришдан бошқаси эмас. Бу ҳозирги "Хоразм" ёки "Янгиер" даражасидаги клублар 2024 йил элитада пайдо бўлишини англатади. Про лигада зўрға юрган жамоа Суперлигага молиявий жиҳатдан мослашолмаслиги аниқ. Иқтисодий муаммолар бор жойда тотализатор ва ноқонуний келишувлар гуллашига 31 йиллик тарихимиз гувоҳлик беради. 

Шундай экан, хаёлга келган фикрни тилга чиқаришдан олдин яхшилаб синтезлайлик. Лиганинг имиджи сиз хоҳлаётган очколардан анча қимматроқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика