RU

Последние новости

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  0 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  4 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди Новости

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда.

Жамоалар ҳозирга келиб 9 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, “Иттифоқ Бухоро” клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Ғиждувон”га қарши баҳсда “Иттифоқ Бухоро” клубига техник мағлубият ёзилади.

Қайд этиш жоиз, B Про-лига 9-тури доирасидаги “Зомин” билан ўйинда ҳам мазкур клубга техник мағлубият ёзилган эди.

Натижада “Иттифоқ Бухоро” жамоаси ҳисобидаги техник мағлубиятлар сони 2 тага етди ва энди клубни B Про-лига баҳсларидан четлатиш масаласи кўриб чиқилади.


Шунингдек, “Иттифоқ Навоий” клуби ҳам ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Иттифоқ Навоий” – “Орол” ўйинда Навоий клубига техник мағлубият ёзилади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика