RU

Последние новости

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  1 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  35 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  1

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа” Новости

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа”

“Қўқон-1912” бу йилги чемпионатни 3-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, бу натижа қўқонликлар учун қониқарли натижа бўлди.

Боиси охирги йилларда молиявий муаммолар туфайли жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам аранг иштирок этиб келаётганди. Жорий мавсумда эса моддий жиҳат ижобий томонга ўзгаргач, жамоа пойдевори мустаҳкамлана бошлади.

 “Қўқон-1912”нинг мавсум-2013да бронза медалини қўлга киритишида етакчи футболчиларнинг ўрни катта бўлди. Айниқса ҳужумчи Азиз Тўхтабоев бу борада бошқалардан ажралиб турди. Ишқибозлар гуруҳи ҳам ушбу футболчини “Энг яхши футболчи” деб топди.

Шу боис Тўхтабоев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Азиз ака, бу йилги чемпионатда жамоангиз 3-ўринни қўлга киритди. Умуман ортда қолган мавсум ҳақида нима дейсиз?

- Дарҳақиқат, бу йилги мавсумда бронза медалини қўлга киритдик. Буни ижобий натижа деса бўлади. Назаримда қўқонлик мухлислар ҳам бундан қониқди. Шу боис ортда қолган мавсум жамоамиз учун омадли бўлди. Очиғи, чемпионат аввалида 3-ўринни эгаллашимизга ишонмагандик. Сабаби ўша пайтда клуб молиявий жиҳатдан у қадар барқарор эмасди. Вақт ўтган сайин бу борада шароитлар ижобий томонга ўзгара бошлади ва клубимиз раҳбарлари ва ҳомийларнинг катта эътибори туфайли ўйинимизда ҳам ўсиш кўзга ташлана бошлади. Кези келганда, клубимиз ҳомийлари ва клуб мутасаддиларига юқори эътибор учун жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Чемпионатда қайси жамоага қарши кечган ўйинлар “Қўқон-1912” учун қийин ўтди деб ҳисоблайсиз?     

- (Кулиб) “Андижон”га қарши баҳсларга осон бўлмади. Сафарда ҳам ўз майдонимизда қийналдик.

- Бу йил клуб таркибида асосан маҳаллий футболчилар ҳаракат қилганига гувоҳ бўлдик...

- Ҳа, мураббийлар штаби асосан ўзимизда етишиб чиққан ўйинчиларни жамлаб яхлид жамоа шакллантиришди. Бир қатор ёшлар бор. Шунингдек тажрибали футболчилар ҳам ўйнади. Уларнинг кетидан маҳаллий ёшлар ҳам аста-секин ўсиб боради деб ўйлайман.

- Кейинги йил учун энди яна қайси чизиқларни кучайтириш керак?

- Буни аввало мураббийлар ҳал қилади. Менимча бўлажак мавсумга ярим ҳимояни кучайтириш лозим. Бу йил марказий ярим ҳимоямизда муаммо кўзга ташланиб қолгандек туюлди.

- Адашмасак, клуб билан тузган шартномангиз ҳам бу йил поёнига етади. Тўғрими?

- Ҳа, амалдаги битим шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади.

- Олий лига жамоаларидан чорловлар бўлмадими?

-  Таклифлар ҳам йўқ эмас. Лекин “Қўқон-1912”дан кетишим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Сабаби кейинги йилда жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилади деган гаплар бор. Агарда воқеалар ривожи шундай кечса, у холда жамоада қолиб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

- Дарвоқе, қўқонлик мухлислар талқини бўйича ҳам жорий мавсумда “Қўқон-1912”нинг “Энг яхши футболчиси” деб топилдингиз. Бундай эътибор ҳар қандай футболчи учун қўшимча куч бағишласа керак?

- Албатта, мухлислар мени бунга лойиқ кўрибдими, бундан жуда хурсандман. Аввало биз майдонга ишқибозларни хушнуд этиш учун чиқамиз. Яна шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, қўқонлик фанатлар доимо стадионга ташриф ва қўллаб қувватлаш борасида биринчи ўринда! Бу йилги статистикага ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамиз фанатлари 1-ўринни эгаллади. Биз футболчилар кейинги мавсумда ҳам уларни ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика