Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетишини билдирди. Championat.asia футболчи билан боғланди
09 дек 2022 20:32
Новости
Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетишини билдирди. Championat.asia футболчи билан боғланди
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов ўзининг инстаграм саҳифасида клубдан кетганини маълум қилди.
Championat.asia футболчи билан боғланди ва фикрлари билан қизиқди.
- Навбаҳор учун 2022 йил ажойиб мавсум бўлди, узоқ танаффусдан кейин яна чемпионат совриндорлари қаторидан жой олдик. Имкон қадар жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим, бу жамоанинг мухлислари доим менга қийин пайтда далда бўлган. Бугун клубимиз билан хайрлашадиган бўлдим. Шартномам ўз ниҳоясига етди.
- Кейинги мавсум мухлислар Сизни қайси клубда кўришади?
- Ҳозир олдимда таклифлар бор, шу кунларда муҳим қарорни қабул қиламан. Бу ҳақда албатта хабар бераман, деди ярим ҳимоячи.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии