RU

Последние новости

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  15 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди" Новости

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди"

"Пахтакор" клубида 3 йил давомида ўйнаган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ўтган ҳафтада Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан 3 йиллик шартнома тузди.

Аҳмедов 2010-2015 йиллар давомида айнан "лочинлар" шарафини ҳимоя қилган эди. Биз "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган футболчи билан суҳбатлашдик.

- "Навбаҳор"га ўтиш қандай бўлди?
- Қишки йиғин давом этаётган пайтда "Навбаҳор"дан таклиф тушди. "Пахтакор"дан кетишни ўзим ҳам хоҳладим. Шу боис раҳбариятдан мени қўйиб юборишларини сўрадим. Чунки ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман. "Навбаҳор"га қайтганимдан хурсандман.

- Ҳозирги "Навбаҳор" сиз ўйнаган пайтдаги "Навбаҳор" эмас...

- Ҳа тўғри, бу "Навбаҳор" олдинги "Навбаҳор" эмас, анча ўзгаришлар бўлди, жамоа кучайтирилди. Ўтган йил жамоа бронза медалига эга чиқди. Бу йил ҳам насиб қилса юқори ўринларни эгалламоқчимиз.



- "Пахтакор"дан кетиш қийин бўлдими?

- "Пахтакор"ни тарк этиш қийин бўлди албатта. "Пахтакор"да барча шароитлар зўр, молиявий томонлама ҳам зўр. Аслида жамоада қолиб майдонга тушмасдан ҳам маош олиб юраверсам бўларди, лекин мен пулни танламадим. Бунга менинг ғурурим йўл қўймайди. Меҳнат қилиб пул ишламоқчиман. Тўғри "Навбаҳор"да бунчалик пул ишлаб топмасман, лекин худо хоҳласа яхши ўйинлар намойиш этиб мухлисларни хурсанд қилмоқчиман.

- Канчельскис ҳақида...
- "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинга бугун қўшилдим (суҳбат 13 февраль куни бўлиб ўтган). Ҳозирча Канчельскиснинг машғулотида қатнашишга улгурганим йўқ. Аммо талабчан мураббий эканлигини билама, барибир Европада ишлаган. Ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

- Мухлисларга нима дейсиз?
- Наманганлик мухлислар ҳамиша бизни қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа биз ҳам майдонда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика