RU

Последние новости

14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган  4 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  13 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  14 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5

Азамат Абдураимов: "Энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди" Новости

Азамат Абдураимов: "Энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди"

Юртимизда кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири Азамат Абдураимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғини тан олиб айтиш керак, Олий лига ўйинларига мухлислар ташрифи кутилганидек эмас. Бу эса ўз ўзидан ўзгаришни талаб қилмоқда. Яъни ислоҳотлар қилиш пайти келди. Шунинг учун ҳам келаси йилдан Олий лига клублари 12та қолиши борасидаги қарорни тўғри деб ўйлайман. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Англия ёки Испания чемпионатларини кузата туриб, олдиндан қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлигини айта олмайсиз. Биз ҳам чемпионатимизда шу каби рақобат кучли бўлишини ва ҳар бир турда муросасиз, қизиқарли ўйинлар кўп бўлишини хоҳлаймиз. Тўғри, бундай ўзгариш биринчи марта бўлмоқда, лекин бу футбол ривожи учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Чунки энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди.

Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак.

Ҳар ўйинда майдонда ҳақиқий кураш кечса, футболчи ҳам бунга мослашади. Шундан сўнг у терма жамоада ҳам ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олади. Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам шундай етакчиларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам бу формат футболимиз фойдасига ишлайди, деб умид қиламан”.

Азамат Абдураимов: "Ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож" (матн+видео)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика