RU

Последние новости

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  1 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

Азамат Абдураимов: "Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди" Новости

Азамат Абдураимов: "Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди"

Жорий мавсумда олий лигага қайтишни мақсад қилган “Андижон” жамоасининг иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.
Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда ва машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб бориляпти. Йиғин қандай ўтаётганилиги борасида “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- 9 июль куни биринчи босқичнинг охирги учрашувини ўтказганимиздан сўнг футболчиларга 12 кунлик таътил бердик. Иккинчи босқич ўйинлари 12 августдан бошланиши боис 22 июлдан тайёргарликни бошладик. Чунки мана шу 20 кун иккинчи босқичга тайёргарлик кўришимиз учун етарли бўлади. Қолаверса, таътил чоғида ўз устида ишлаши учун футболчига алоҳида дастур ҳам тузиб бергандик. 22 июль куни базага йиғилган бўлсак, эртаси куни футболчилар тест-синовларини топширишди. Тест натижалари эса айни пайтда футболчилар ёмон формада эмасликларини кўрсатди. Йиғиннинг дастлабки ҳафтасида эътиборни ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишга қаратдик. Шу билан бирга тактикага ҳам алоҳида урғу бердик. Қолаверса, назорат ўйинларида ҳам футболчиларнинг имкониятларини текшириб боряпмиз. 28 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари билан куч синашдик. Эртага эса олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси билан беллашамиз. Бу биз учун ўзига хос синов учрашуви бўлади. Олдимизга олий лигага қайтиш вазифасини қўйганимиз боис элита жамоаси билан бўладиган ўйинда бунга қай даражада қодир эканлигимизни текшириб оламиз. “Соғлом авлод” стадионида бўладиган “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўртоқлик учрашувига мухлисларни таклиф этамиз. Ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлиб натижа унчалик аҳамият касб этмасада, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. “Сурхон” жамоасидан икки нафар футболчи келган. “Пахтакор-2” жамоасидан Асилбек Мансуровни таклиф этганмиз. Мансуров бундан икки йил олдин Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунингдек, андижонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган футболчи Анвар Абдуқодиров ҳам машғулотларимизда иштирок этмоқда. Бундан ташқари йиғинда асосий эътиборни маҳаллий ёшларни синаб кўришга қаратганмиз. Ҳозирда бир нечта маҳаллий ёш ўйинчилар ҳам сафимизда шуғулланишмоқда. Шу билан бирга бугунда “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси ва аслида андижонлик бўлган Илҳом Абдуғаниевни ҳам жамоага жалб этишни режалаштирганмиз. У Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўйинчиси саналади. Агар ҳаммаси яхши кечса Абдуғаниев иккинчи босқични “Андижон”да ўтказади. Жамоадан кетганлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Аскер Нажафалиев биринчи босқичда ўзини кўрсата олмагани учун у билан хайрлашдик. Қолаверса, йил бошида “Олмалиқ” ва “Пахтакор”дан ижарага олинган Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди. Улар олий лига клубларида тўп суришни маъқул топишди. Иккала футболчи ҳам биринчи босқичда ёмон ўйин кўрсатишмади. Тартиб-интизомни бузгани учун Шаҳбоз Жумабоевни трансферга қўйдик. У сафардаги учрашувимизга негадир бормади. Шу боис Жумабоевни жазолаб уни трансферга қўйдик. Ўз навбатида “Андижон” клуби учун бегона бўлмаган мутахассис Ориф Маматказинни мураббийлар штабига таклиф этганимизни ҳам айтиб ўтишим керак. У жамоада катта мураббий бўлиб ишлайди. Биринчи босқичдаги иштирокимизни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя чизиғида хатолар кўзга ташланди ва кўплаб голлар ўтказиб юбордик. Шу боис Маматказин машғулотларда ҳимоячилар билан ҳам алоҳида иш олиб боради.

Умуман олганда олдимиздаги асосий вазифа “Андижон”ни олий лигага қайтариш ва айни дамда шу мақсад йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз. Бундан ташқари маҳаллий ўйинчиларни тўғри йўлда тарбиялаш ва жамоа негизини шакллантириш ҳам мақсадимиздан бири.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика