RU

Последние новости

19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  1 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  3 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  15 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  2 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  3 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  4 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  2 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  17 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  8 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  2 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14

Аёллар футболи. XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи давраси бошланди Новости

Аёллар футболи. XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи давраси бошланди

Аёллар футболининг жорий XXI чемпионати старт олди. 12-тур доирасида ҳозирча иккита учрашув бўлиб ўтди.

“Севинч” жамоасининг кўп ўйинчилари турли терма жамоаларга таклиф этилгани учун иккинчи давра учрашувларига  26 сентябрь куни киришади.

“Севинч -2″ жамоаси эса, 7 август куни XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини бошлайди шу куни Қарши шаҳри “Спутник” қўрғонида жойлашган “Насаф” ўринбосарлари футбол майдонида Навоий шаҳрининг “Гули” жамоасини қабул қилади. Учрашув кеч соат 18:00да бошланади. Жавоб учрашув эса 8 август кунига белгиланган, бу учрашув “Геолог” стадионида эрталаб 8:00да бошланиши режалаштирилган. Бу вақт ҳали ўзгариши ҳам мумкин.

“Севинч” жамоаси XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини 26-27 август кунлари Қаршида ўтказади, жамоамизнинг дастлабки рақиби Хоразм вилоятининг “Тўмарис” жамоаси бўлади.

Қуйида XXI Ўзбекистон чемпионатининг 12-доирасида бўлиб ўтган икки учрашув натижалари билан танишинг:

XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур. 03.08.2015 й.

“Тўмарис” (Хоразм) – “Гули” (Навоий) 1:3

04.08.2015 й.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Шўртан Lady” (Ғузор) 2:1

XIV Ўзбекистон Кубогининг бўлиб ўтган дастлабки босқич учрашувлари натижалари:

02.08.2015 й.

“Навбаҳор лочинлари” (Наманган) – “Нефтчи W” (Фарғона) 1:4

04.08.2015 й.

“Нефтчи W” (Фарғона) – “Навбаҳор лочинлари” (Наманган) 5:0

Бугун  5 август куни шунингдек чемпионатнинг 12-доирасидаги яна бир учрашув бўлиб ўтади, бунда Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ W” жамоасини қабул қилади.

“Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур учрашувини 26 сентябрь куни ўз майдонида Муборакнинг “Машаъл W” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика