"Айнтрахт"нинг 29 ёшли ҳимоячиси фаолиятига якун ясади
23 июн 2022 21:14
Новости
"Айнтрахт"нинг 29 ёшли ҳимоячиси фаолиятига якун ясади
Футболчи айни кучга тўлган пайтларида фаолиятини якунлади.
Австрия терма жамоаси ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳимоячиси Мартин Хинтереггер профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
"Европа Лигасида ғалаба қозониш менга жуда ёқди, чунки бу менинг иккинчи уйимга айланган шаҳардаги фантастик мухлислар билан сўнгги йирик ғалабам бўлишини аллақачон билардим. Мен жамоада ўтказган вақтимни катта миннатдорлик ва қувонч билан эслайман", – деди Хинтереггер.
Хинтереггер франкфуртликлар сафида 138 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Мартин 2021/2022 йилги мавсумда "Айнтрахт" билан Европа Лигасида ғолиб чиқди.
Комментарии