RU

Последние новости

08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  4 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  3 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  10 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  1 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  5 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  32 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  17 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  16 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  12 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  16 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  26 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  30 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  31 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  18

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор Новости

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор

Амстердам клуби янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Мавсум бошида "Аякс"ни Морис Стейн бошқарганди. Бу мураббий жамоани Эредивизининг тушиб кетиш зонасидан олиб чиқа олмади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида "Аякс" Стейнни истеъфога чиқарди ва Жон ван 'т Схипни жалб қилди. Унинг қўл остида амстердамликлар 29 та учрашув ўтказиб, 14 та ғалаба, 9 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Жамоа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади, аммо ван'т Схип у ерда фақат мавсум охиригача қолади. Нидерландия ОАВнинг хабар беришича, "Аякс" келаси ҳафта янги мураббий тайинланганини эълон қилади.

"De Telegraaf" журналистларининг таъкидлашича, раҳбарият фақат 2 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Ван 'т Схип ўрнини Грэм Поттер ёки Франческо Фариоли эгаллайди.

Поттер ўтган йилнинг апрель ойидан бери ишсиз. Англиялик мутахассис "Челси"да муваффақиятсизликка учради, у атиги етти ойдан кейин истеъфога чиқарилди.

Ўз навбатида, Фариоли Лига 1да 5-ўринда бораётган "Ницца"ни бошқаради. Италиялик мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли "Аякс" Франция клуби билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика