“Аякс” ижрочи директори шартномасини узайтирди
16 ноя 2019 01:45
Новости
“Аякс” ижрочи директори шартномасини узайтирди
Амстердамнинг “Аякс” клуби расмий Твитер саҳифаси клуб ижрочи директори Эдвин Ван Дер Сар билан амалдаги шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.
Янги келишув 2023 йилнинг ноябрига қадар амалда бўлади.
49 ёшли ван дер Сар 1990-1999 йилларда футболчи сифатида “Аякс” шарафини ҳимоя қилган. Собиқ дарвозабон амстердамликлар сафида тўрта марта Голландия чемпиони ва бир марта Европа чемпионлари лигасида зафар қучган. 2012 йилда голландиялик мутахассис клубга қайтиб, маркетинг директори сифатида иш бошлади. 2016 йилдан бошлаб у клубда ижрочи директор сифатида иш юритиб келмоқда.
“Аякс” айни пайтда 35 очко билан Голландия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. ЕЧЛнинг Н гуруҳида эса “Челси” ва “Валенсия” жамоаларини қўшимча кўрсаткичларга кўра ортда қолдириб, 1-ўринни эгалаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии