RU

Последние новости

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  34 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади Новости

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади

Ўзбек спорти журналистикаси отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев фоний дунёни тарк этганига бугун роппа-роса бир йил бўлди.

Биз бу инсонни нафақат ўзбек тилидаги унутилмас шарҳлари билан, балки футбол ҳакамлиги ва унинг ривожи йўлида амалга оширган ишлари билан ҳам яхши эслаймиз.

Эндиликда бу инсоннинг издошлари ўзаро ҳамкорликда футбол хотира турнирига асос солишни режалаштиришган. Сизга яхши маълумки, ҳар йили 2 июль санасида Бутунжаҳон спорт журналистлари куни нишонланади. Мана шу кунда Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказиш таклифи унинг фарзандлари ҳамда набиралари томонидан илгари сурилди. 

Режага кўра, илк мусобақа 1-2 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда Ахбор Имомхўжаев номи билан бевосита боғлиқ бўлган жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган. Жумладан, “Пахтакор” фахрийлар жамоаси, “Тонг” фахрийлар жамоаси, собиқ ҳакам ҳамда назоратчиларни ўзида жамлаши кўзда тутилган “Рефери” фахрийлар жамоаси, фахрий спорт журналистларини ўзида жамлайдиган “Журналист” жамоаси. Шунингдек, футбол шарҳловчиларини ўзида жамлаган “Шарҳловчи” жамоаси, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган “Sports.Uz” ҳамда “Championat.asia” жамоалари. Мусобақада Ахбор Имомхўжаевнинг фарзанд, набира ҳамда абираларидан иборат алоҳида жамоа ҳам қатнашади.

Ишонамизки, мазкур мусобақа анъанавий тарзда йўлга қўйилади. Ахбор Имомхўжаев каби инсонлар нафақат ҳаётлик даврида, балки ундан кейин ҳам ўз издошларини шу тариқа жипслаштириб туришига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика