RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  430 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай" Новости

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги учинчи турида Австралияга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи учрашувда майдонга тушади.

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айден О'Нил Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Ҳимоячининг фикрича, Австралия эртага Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топади.

"Кундек равшанки, биз Осиё кубогини қўлга киритмоқчимиз. 

"Фикримча, Ўзбекистон биз билан олдинги рақибларимизга қараганда очиқроқ ўйин кўрсатади. Дастлабки икки учрашувда Ҳиндистон ва Сурия чуқур ҳимояда ўйнаганди. Биз эса бу учрашувларда уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олдик ва натижага эришдик. 

Бу сафар эса мен Ўзбекистондан бироз очиқ ўйин кутяпман. Рақибнинг бу услубда ҳаракат қилиши биз учун ҳам қулай. Ўзбекистон бизга қарши кўпроқ прессинг қилади деб ўйлайман. Рақиб бу ишни биз каби бажаришга ҳаракат қилса, уларни жазолаб қўямиз.

Таркибимиз энг кучлилардан Австралия терма жамоаси билан биринчи халқаро совринимни ютмоқчиман. Ростини айтсам, ҳар бир лаҳзадан баҳра оляпман. Ҳар бир учрашувда бирма-бир ғалаба қайд этиб борамиз. Бу жамоамизнинг менталитети", - Айден О'Нил.

Маълумот учун, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учинчи тур ўйини эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Осиё кубоги турнир жадвали

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика