Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз"
24 мая 2021 13:19
Новости
Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз"
Марказлашган тартибдаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи раунд қолган ўйинларини Австралия терма жамоаси Қувайтда ўтказади.
3 июнь. Австралия - Қувайт
7 июнь. Австралия - Хитой Тайпейи
11 июнь. Непал - Австралия
15 июнь. Австралия - Иордания
Австралия терма жамоаси 12 очко билан гуруҳда биринчи ўринда келяпти. Қувайт 10 очко билан иккинчи, Иордания ҳам 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Австралия Қувайтга йўл олишдан олдин БААда йиғин ўтказади. У ерда 29 май куни Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви мўлжалланган. "Соккерузлар" бош мураббийи Грехэм Арнольд ўз интервьюсида тайёргарлик режаси ҳақида сўзлаб берди.
- "Биз бир неча кун олдин Қувайтга боришни режалаштиряпмиз, чунки маҳаллий об-ҳавога кўникишимиз керак. Бунинг учун Европа клубларидан миннатдорман, улар футболчиларимизни бирмунча эртароқ қўйиб юборадиган бўлишди. ФИФА кунлари то 31 майга қадар очиқ эмас. Бу дегани клублар хоҳласа футболчиларни бермаслиги мумкин, лекин биз вазиятни тушунтирган ҳолда Европа жамоалари билан иш олиб боряпмиз".
- "25 май куни Дубайга кетамиз. Унгача қўл остимда 13-14 нафар легионер жам бўлади деб ўйлайман. Агар Қувайтдаги ўйинлар стартига 10 кун қолганида тўлиқ таркиб билан йиғила олсак, бу жуда яхши бўларди. ЖЧ саралаш баҳслари марказлашган тартибда давом эттирилади. Ўйинларни ўтказувчи сифатида Қувайт танландими, ҳозир буни муҳокама қилиш керак эмас. Биз ҳар қандай шароитга мослашишимиз даркор, зеро олдимизга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган".
- "Осиёда 20та лойиқ жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш олиб боряпти. Бу дегани битта ўринга тўртта жамоа курашади. Арабларда иқлим биздагидан анча фарқ қилади. Шу боис ҳам Қувайтга кетишдан олдин БААда йиғин ўтказишни маъқул кўрдик", - дейди Австралия термаси устози.
Комментарии