RU

Последние новости

16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"даги ички муҳит ва ўзгаришлар? Бор эътиборимиз янги мавсумга тайёргарликка қаратилган" Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"даги ички муҳит ва ўзгаришлар? Бор эътиборимиз янги мавсумга тайёргарликка қаратилган"

"Бунёдкор" жамоаси кеча Абу-Дабидаги йиғин доирасида илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Жамоа ҳимоячичиси Авазбек Ўлмасалиев машғулот жараёнлари ва "Ал Ваҳда" билан ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Аваз ўқув-машғулот йиғинлари қандай кетяпти, жамоада қандай кайфият ҳукмрон?

- Йиғин аввал режалаштирилгандек бошланди. Жамоада, футболчиларнинг кайфияти зўр, деб айта оламан. Олдинда бизни яхши жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари кутмоқда. Халқаро ўйинлар истаймизми ёки йўқми барибир фойдали бўлади. Хатолар кўзга ташланади. 

- "Ал Ваҳда" билан ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Рақиб ўзи яратган битта имкониятдан фойдаланиб кетди. Бизда ҳам гол уриш учун вазиятлар етарлича эди. Лекин самара чиқара олмадик. Фикримча майдонда тенгкураш кечди. "Ал Ваҳда" яхши жамоа эканлиги барчага маълум, улар ОЧЛда иштирок этган, "Бунёдкор" билан ҳам кўп тўқнаш келган. Умуман олганда таниш рақиб. Фақат ғалаба қозона олмаганимиз бироз ранжитди. 

- "Ал Ваҳда"нинг устунлиги кўпроқ нимада бўлди?

- Фақат ҳисобда устун келди. Ўйин тенг ўтди. 

- Клубдаги ўзгаришлардан кейин ички муҳитда ўзгариш юз бермадими?

- Жамоада ички муҳит доим аъло бўлган, бундан кейин ҳам шундай қолади. Биз профессионал футболчилармиз. Ўз ишимизни қилишимиз керак, тамом. Эътиборни янги мавсумга тайёргарликка қаратганмиз. Диққатимизни бошқа нарсалар билан бўлмаслигимиз керак. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика