"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?
12 июн 2021 15:52
Новости
"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Шундан кейин қаторасига 2 мавсум Туркия Суперлигасида йил ўйинчиси ва энг яхши ассистентга айланган футболчи 2011 йилнинг ёзида "Галатасарой"дан Мадриднинг "Атлетико" клубига кўчиб ўтди (13 млн евро эвазига).

"Матрасчилар" шарафини 2015 йилга қадар ҳимоя қилган Туран Мадрид клуби учун 178 учрашувда майдонга тушиб, 22 гол ва 32 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Шундан кейин ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби (ўша пайтда) "Барселона"га трансфер қилинди. Каталон жамоаси туркиялик хавбек учун 34 млн евро тўлаган эди.

2018 йилда ўз ватанига қайтган Арда кўпроқ майдондаги ҳаракатлари эмас, унинг ташқарисидаги жанжаллари билан эсда қола бошлади. У айни пайтда Истанбулнинг "Галатасарой" клубида тўп тепмоқда.

Маълумот учун, Арда Туран Туркия Суперлигасининг якунига етган мавсумида 32 учрашув ўтказиб, 4 та голга муаллифлик қилишни уддалаган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Комментарии