"Атлетико" "Лестер" ярим ҳимоячисини кўзламоқда
16 авг 2019 15:12
Новости
"Атлетико" "Лестер" ярим ҳимоячисини кўзламоқда
"Лестер" ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
"Матрасчилар" 22 ёшли нигериялик хавбек билан шартнома имзолашмоқчи.
Мадрид клуби Ндидини июль бошида "Манчестер Сити"га ўтиб кетган Родрининг ўрнига олиб келишмоқчи.
Ндиди якунланган мавсум 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.
Футболчи фаолиятини Белгиянинг "Генк" клубида бошлаган. Англия клуби ярим ҳимоячини 2017 йилда харид қилган эди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии