Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди
08 мар 00:35
Новости
Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди
Ла Лига 27-тур доирасидаги "Атлетико" — "Реал Сосьедад" ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу турда Испания кубогининг финалчилари ўзаро тўқнаш келди.
Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ Александр Сорлот ҳисобни очди, аммо 9-дақиқада Карлос Солер тезда ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Нико Гонсалес 67-дақиқасида жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо бир дақиқа ўтиб Микель Оярсабаль ҳисобни яна тенглаштирди. Нико Гонсалес 81-дақиқада дубль қайд этди ва ушбу гол мадридликларга ғалаба тақдим этди.
"Атлетико" Ла Лигада 27 ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. "Реал Сосьедад" эса 35 очко билан саккизинчи ўринда жойлашган.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии