"Атлетико" Гризманн тақдимотини ўтказди
08 сен 2021 20:01
Новости
"Атлетико" Гризманн тақдимотини ўтказди
Мадриднинг "Атлетико" клуби жамоага қайтган Антуан Гризманн тақдимотини ўтказди.
Мадрид клуби франциялик футболчини харид қилиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олди. Шунингдек, ижара яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
Футболчи "матрасчилар" сафида 8-рақамда тўп суради.

"Атлетико" Гризманнинг ижараси учун 10 млн евро тўлайди, харид эса 40 млн еврога тушади.
"Барселона" 2019 йилнинг ёзида Гризманн учун "Атлетико"га 120 миллион евро тўлаган эди. Ҳужумчи Каталония клуби билан ўтган мавсум фақатгина Испания Кубогини ютди. Ҳужумчи "Барса" таркибида 102 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол уришга эришди.
Форвард "Атлетико" таркибида 2014-2019 йилларда ўйнаган. У Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 257 та ўйинда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 133 та гол ёздириб қўйган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии