RU

Последние новости

19:02Фабио Капелло: "Ички "бозордаги италияликларга" эътибор беринг"  1 18:55Суперлига. "Локомотив" - ОКМК (матнли трансляция)  2 18:43Расман: Варан ёзда "Манчестер Юнайтед"дан кетади  0 18:21"Манчестер Юнайтед" Тен Хагга АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  1 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  2 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  1 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  12 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  10 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  2 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  6 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1 15:14ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши  1 15:03"Бунёдкор" 10 киши бўлиб Қаршида дурангга эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:44"Бавария" "Кристал Пэлас" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр  0 14:22Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"  6

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти Новости

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти

"Атлетико" Жоау Феликсни сотмоқчи ва унга 80 миллион евролик нарх ўрнатди.

"Матрасчилар" раҳбарияти португалияликни ўз сафида кўришни хоҳламаяпти ва 80 миллион евродан бошланувчи таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг ўзи ҳам "Атлетико"ни Диего Симеоне бошқараётган экан, у ерга қайтмаслигини тушунмоқда.

Феликс жорий мавсум ижара асосида ўйнаётган "Барселона" жамоаси тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди. Каталония клуби яна бир мавсумлик ижарани таклиф қилмоқда.

"Атлетико" учун мақсад футболчининг сотуви бўлиб қолмоқда, "Барселона"га ижара охирги навбатда кўриб чиқилади.

Жоау Феликс "Атлетико"га 2019 йилда "Бенфика"дан 127 миллион евро эвазига ўтган. 24 ёшли португалияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Феликс жорий мавсум "Барселона" сафида 34та расмий ўйинда иштирок этиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
24 мар 09:30:51
Man_Utd Norin
Xozr uni narxi 30 mln rubl
   
24 мар 06:28:56
Аваз Худойқулов
Қутилишни хохласа 50млн га ҳам бериб юборади, агар харидори чиқмаса 80 млн га
   
24 мар 05:21:31
Leroy da Costa
Тусатдан Реал олиб куйсая одамни устидан кулгандай
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика