"Атлетико" 18 ёшли аргентиналик футболчини нишонга олди
01 янв 2020 17:36
Новости
"Атлетико" 18 ёшли аргентиналик футболчини нишонга олди
"Велес Сарсфилд" ҳужумчиси Тьяго Альмада фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
"Атлетико" 18 ёшли форвардни келаси ёзда харид қилишни режалаштирмоқда.
Альмаданинг ўзи ҳам Диего Симеоне қўл остида ишлашга қарши эмас.
Футболчи жорий мавсум "Велес Сарсфилд" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Альмада 2018 йилдан буён Аргентинанинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида ўйнаб келмоқда.
Комментарии