"Атлетик" Эррерин ва Этчейт билан шартномани узайтирди
26 мая 2015 06:55
Новости
"Атлетик" Эррерин ва Этчейт билан шартномани узайтирди
«Атлетик» жамоа посбони Яго Эррерин ва ҳимоячи Хаби Этчейт билан ўртадаги келишувни узайтиришга муваффақ бўлди.
Эррерин билан 2017 йилга қадар, Этчейт билан эса 2018 йилга қадар шартнома узайтирилди.
Эрреринни сотиб олмоқчи бўлган жамоа 35 миллион евро, Этчейтни учун эса 40 миллион евро тўлаши лозимлиги шартнома бандида кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" клуби жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан ҳам яқинда шартномани 2016 йилга қадар узайтирганди.
Комментарии