"Аталанта" "Милан" футболчисини ортга қайтаради
11 апр 2021 21:03
Новости
"Аталанта" "Милан" футболчисини ортга қайтаради
"Милан" ҳимоячиси Маттиа Кальдара 2020 йилнинг январь ойида ижара ҳуқуқи асосида Бергамонинг "Аталанта" жамоаси сафига кўчиб ўтган эди.
Италиялик футболчи бергамоликлар таркибида ўзининг муқим ўрнини топа олмаяпти. У жорий мавсум майдонда фақат 113 дақиқа ҳаракатланган. Шу туфайли "Аталанта" раҳбарияти Кальдаранинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи эмас.
Буни Маттианинг агенти Беппе Рисо ҳам тасдиқлади."Маттиа "Милан"га қайтади", — дейди у "Football Italia" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали 26 ёшли ҳимоячини айни пайтда 6 млн еврога баҳоламоқда.
Комментарии