"Астон Вилла" Асенсиога йилига 8 млн евро маош бериши мумкин. Марко эса "Реал"да қолмоқчи
10 мая 2023 20:04
Новости
"Астон Вилла" Асенсиога йилига 8 млн евро маош бериши мумкин. Марко эса "Реал"да қолмоқчи
"Реал Мадрид" футболчиси Марко Асенсио АПЛ клуби қизиқишлари доирасида. Унаи Эмери Маркони "Астон Вилла"да кўрмоқчи. "Астон Вилла" футболчи учун йилига 8 млн евро маош таклиф қилиш мумкин. Бу Асенсио "Реал"да топаётган пулдан икки баробарга кўпдир.
Марко Асенсионинг ўзи эса "Реал Мадрид" билан янги шартнома имзолаш умидида. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар давом этади. "Реал"нинг Асенсиога жўнатган биринчи таклифи футболчи ва унинг агенти томонидан рад этилди. Музокаралар эса ривожланишда давом этмоқда.
Асенсионинг олдида "Милан" варианти ҳам бор. "Милан" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Лекин, молиявий жиҳатдан "Астон Вилла" берадиган таклиф ҳар тарафлама яхшироқ бўлади.
Маълумот учун, Асенсио ушбу мавсум Ла Лиганинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, саккизта гол ва олтита ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии