"Астана" Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди
27 авг 2015 11:10
Новости
"Астана" Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди
"Астана" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди.
Остоналиклар Чемпионлар лигаси плей-офф босчиқининг жавоб учрашувида Кипрнинг АПОЭЛ меҳмони бўлди ва икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонди. "Астана" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган биринчи қозоқ клубига айланди.
Ушбу ғалабадан сўнг Қозоғистон 12,875 очко билан Словакияни ортда қолдириб рейтингнинг 30-ўрнига кўтарилиб олди. 28 ва 29 ўринларни Болгария ва Словения мамлакатлари эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг 22дан 27-ўрингача бўлган мамлакат клублари 2017/18 мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасини (1 клуб) иккинчи саралаш босқичидан бошлайди. Европа лигасида қатнашадиган 3 клубнинг биринчиси илк саралашдан, иккинчиси - иккинчи саралашдан, мамлакат Кубоги соҳиби эса - учинчи саралашдан мусобақага қўшилади. 28дан 32-ўрингача бўлган мамлакатларнинг бир клуби Чемпионлар лигасини 2-босқичдан бошлайди, аммо Европа лигаси саралашида уларнинг фақат икки клуби қатнаша олади.
"Астана" гуруҳ босқичига чиқиб 13 млн. евро ишлаб олди.
Комментарии