RU

Последние новости

21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  2 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  9 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  19 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  6 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  4 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1

Асрор Алиқулов: "Ҳужумни якунловчи футболчи етишмади" Новости

Асрор Алиқулов: "Ҳужумни якунловчи футболчи етишмади"

Про лига 10-тури доирасидаги "Турон" – "Шўртан" (1:0) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ҳозирлик кўриш жараёнида ўйинчиларимизга "Турон" футболчиларининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот бергандик. Биринчи таймда кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи таймда яхши вазиятлар юзага келтирдик, ҳужумни якунловчи футболчи етишмади. Бир неча бор олис масофадан зарбалар йўллашга ҳаракат қилдик, аммо бу дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. "Турон" стандарт ҳолатлардан фойдаланиб кетишини инобатга олиб, бўйдор ҳимоячилардан фойдалангандик. Кичик сонияларда диққат-эътиборни йўқотиб, гол ўтказиб юбордик.

- Даврон Исоқов нега захирага олинди? Асосий тўпурар Муҳриддин Зоиров ҳам жамоага етишмадими?

- Асосий ҳужумчимиз Зоиров 4 та сариқ карточка олгани туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Исоқовга келсак, у 1 ҳафта давомида бетоб юрди. Жамоада 3 кун машғулот олиб борди. Шу боис у жисмонан тайёр эмасди. Шунга қарамасдан, у ҳужумни бошлаб бериши кўзда тутилганди, имкон даражасида ҳаракат қилди. 

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади...

- Захирадан тушганлар ишончни оқлашмади. Чунки биз ҳужумга чиқишимиз керак эди, лекин афсуски, бу ҳолат юз бермади. Захирадан асосан, ёш футболчиларни майдонга туширдик.

- "Шўртан" мавсум аввалидан кўра ҳозир жипсроқ жамоага айлангани кўринмоқда. Жамоа анчайин бир-бирини тушуниб ўйнамоқда. Иккинчи давра ўрталарида трансфер ойнаси очилади. Янги футболчиларни жалб қилиш режаларингиз борми? 

- Режалар бор. Лекин ҳозир футболчи номини айтолмаймиз. Молиявий имкониятдан келиб чиқиб таклиф билан чиқамиз. Таркибни кучайтиришимиз керак. 

Бу йил 10 нафар янги футболчи келди, уларни жипслаштиришга вақт кетади. Ўйинимизда ҳам сифат тарафлама ўсиш бор. 

Бизда жамоа ўзаги йўқ, чунки ҳар йили таркибимиз кескин ўзгариб кетяпти. 

- Жамоангиз кучли 5 ликдан ўрин олса, Суперлига учун курашасизларми?

- Мақсадимиз – катта жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатадиган клуб тузиш. Бир нечта ёш футболчиларни ҳам жалб қилганмиз. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика