RU

Последние новости

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас" Новости

Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Машъал" - "Насаф" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда "Насаф" жамоаси яхши футболчиларга эга эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Шунинг учун биз бўшлиқ қолдирмасликка интилдик. Зоналарда бир киши кўпроқ бўлишга интилдик. Афсуски, биринчи голда ўзимиз тўпни йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Иккинчи бўлимни яхши бошладик ва гол урдик. Сусткашликка йўл қўйдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Кейин эса биз "вабанк"га бордик. "Насаф" эса яна бизни жазолади" - деди Асрор Алиқулов баҳс якунлангач.


- "Машъал" иккинчи бўлимда "Насаф"га очиқ футбол таклиф қилди. Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол билан натижага эришиши осонроқ бўлмасмиди?

- Биз ҳисобда ортга бораётган эдик. Шу сабабли ҳужумкорликни оширмасак бўлмасди. "Насаф"дан тўпни олиб қўйиш қийин. Жамоада терма жамоа футболчилари кўп. "Насаф" тўпга эгалик қилиш бўйича ҳақиқий гранд жамоа. Биз рақибга босим уюштирдик ва хатога йўл қўйишга мажбур қилдик. Иккинчи бўлимни яхши бошладик ва гол киритдик. "Насаф" бугун тезлик ва тўпга эгалик қилиш жабҳаларида устунроқ эди.

- "Машъал" биринчи бўлимни жуда суст ўтказди. Иккинчи бўлимда эса анча жонланди. Биринчи таймни ҳам шундай бошлаш мумкин эдими?

- Бу ерда футболчиларнинг Суперлигага руҳий тайёргарлиги муҳим. Биз тўпни назорат қиляпмиз ва ҳар бир жамоа босим уюштиради. Биз эса ўша вазиятларда тўпни йўқотдик. Мағлубиятга учраётганимиз сабабли, руҳий босим ҳам бор эди. Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас. Намойиш этган ўйинимиз тактикага боғлиқ эмас.

- Танаффусда футболчиларни қандай руҳлантирдингиз? 

- Биз бўшлиқларни ёпдик, биринчи бўлимда ҳимоячилар ўртасида бўшлиқлар бор эди. Танаффусдан сўнг эса уларни бартараф этдик. "Насаф" дарвозабон орқали ҳужумга чиқаётган паллада босим уюштирдик. Ўзимиз яхши вазиятлар ярата бошладик ва рақибнинг ҳужумларини бартараф этдик.

- Учта голда ҳам ҳимоячилар хатога йўл қўйди деб ўйлайсизми?

- Ўзим ҳам ҳимоячи бўлганман. Ушбу позицияга кўп эътибор бераман. Кўпгина бўйдор ҳимоячиларимиз бошқа томонлама оқсайди. Тўп билан яхши муомала қиладиган ҳимоячиларимиз эса, бош билан сустроқ ўйнайди. Ушбу масалада селекция бўйича камчиликларга йўл қўйганмиз. Бир томонни тўғриласак, иккинчи муаммо келиб чиқади. Шунда ҳам "Насаф" бир нечта вазиятларда бизни кечирди.

- "Машъал" мавсумни жуда кам смета билан бошлади. Трансферлар ойнасида очилганида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Ўзгаришлар қилишимиз керак. Бу масала кўпроқ сметамизга боғлиқ. Суперлигада курашиш учун сифатли футболчилар керак. Рақиблар жуда кучли. Биз ҳозир жамоавий ўйин орқали очколар йиғишга ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи даврада оғир ўйинлар сони кўпаяди.

- Айрим жамоалар билан солиштирганда "Машъал" анча яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. Лекин молиялаштириш жуда кам. Бунга қандай эришяпсиз?

- Смета ҳақида ўйламаяпмиз. Сабаби футболчилар ушбу молиялаштиришга кўнган. Барча маошлар вақтида тўланяпти. Биз фақат футбол ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоа тузиш ва яхшироқ натижаларга эришишда мураббийлар штаби ҳам жуда катта ишни бажармоқда.

- Муборакка футбол қачон қайтади?

- Билмадим. Асосий муаммолар чим ва VAR билан боғлиқ. Яхши футболчи учун уйда ёки рақиб майдонида ўйнаш ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги, ҳар қандай ўйинга тайёр бўлиши керак.

- Демак, "Машъал" жорий мавсумда ўз уйида ўйнамайди?

- Чимни алмаштириш осон эмас. Майдон ҳолати ёмон эмас, аммо майдон қопламаси талабларга жавоб бермайди. Уни алмаштириш эса жуда кўп вақт талаб этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика