RU

Последние новости

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  9 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Асқар Толибжонов “УзДонгЖу” қароргоҳига ташриф буюрди Новости

Асқар Толибжонов “УзДонгЖу” қароргоҳига ташриф буюрди

Кеча терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов, марказ консултанти Вячеслав Солохо “УзДонгЖу” жамоаси қароргоҳи ҳисобланган Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюришди.

Меҳмонларни “УзДонгЖу” жамоаси бош мураббийи Абдурашид Исмоилов мактаб-интернати директори Насибилло Мадраҳимов кутиб олишди.

Шундан сўнг Асқар Толибжонов бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби  директори Бекзодбек  Каримов  ва “УзДонгЖу” жамоаси мураббийлари иштирок этишди.

Йиғилишда Асқар Толибжонов сўз олиб ҳар бир ёшдаги терма жамоаларимизга олдига жаҳон чемпионатига йулланма олишни бош мақсад қилиб қўйиш анъана бўлиб қолаётганлиги ва бу борада клублардаги раҳбар ва мураббийларининг кўмаги зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“УзДонгЖу”жамоасининг икки нафар аъзоси 1997 йиллардан ташкил топган ўсмирлар ва 2000 йилда туғилган болалардан ташкил топган ёшлар терма жамоаларига номзод қилиб кўрсатилганлигини айтиб ўтди.


Айни дамда 2000 йилда туғилган “УзДонгЖу”тарбияланувчиси Дониёр Абдуманнов терма жамоа сафила Польша термасига қарши майдонда ҳаракат қилаётганлигини, 1998 йилда туғилган “УзДонгЖу” жамоаси аъзоси Усмонали Исмоналиев эса 25 апрель куни Саудия Арабистони давлатига шу терма жамоа билан  ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун жўнаб кетишлигини айтиб ўтди.

Ушбу терма жамоаларга номзоди кўрсатилган футболчиларни нафақат мураббийлар томонидан балки ота-оналари томонидан ҳам қўллаб қувватлаш зарурлиги, жамоадаги шифокорларнинг мунтазам назорати остида бўлиши кераклигини  таъкидлаб ўтди.



Йиғилишда марказ консултанти Вячеслав Солохо сўз олиб терма жамоаларга номзодлар сонини янада ошириш кераклигини ва бу борада жамоадаги мураббийлар тинмай меҳнат қилиш кераклигини ва шундагина терма жамоаларимизда соғлом рақобат вужудга келиб  кўзланган юқори мақсадларимизга албатта етамиз дея таъкидлаб ўтди.

Бир соатга яқин бўлиб ўтган йиғилиш қизғин суҳбатлар ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди, барча иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


«УзДонгЖу» матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика