Аспиликуэта ёзда "Челси"дан кетмагани сабабини айтди
09 фев 2023 23:53
Новости
Аспиликуэта ёзда "Челси"дан кетмагани сабабини айтди
"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ушбу мавсум олдидан Лондон клубидан кетмагани сабабини айтди.
"Ёзда олдимда қулай таклифлар бор эди. Нафақат маош, балки, шартнома муддати ҳам менга ёққанди. Аммо бу ердан шунчаки кетиб бўлмайди. 10 йилдан буён ушбу жамоа таркибида ўйнаяпман ва мухлислар билан ажойиб муносабатдамиз. Ундан ташқари, жамоада қийин давр эди. Бундай пайтда жамоадан кетишни истамадим", - деди Аспиликуэта.
33 ёшли фулбек ёзда "Барселона"га ўтишга яқин турганди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 25 ўйинда иштирок этди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии