RU

Последние новости

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  0 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  16 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Асилбек Омонов: "Насаф"га қарши ўйин финалга тенг бўлади" Новости

Асилбек Омонов: "Насаф"га қарши ўйин финалга тенг бўлади"

“Бухоро” – “Насаф” учрашуви олдидан мезбонлар дарвозабони Асилбек Омонов бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.
- Бу ўйин муҳимлик ва принципиаллик нуқтаи назаридан финалга тенг, деб ўйлайман. Албатта ушбу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганлигимиз учун зафар қозониш истаги ҳар доимгидан юқори.

Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, тан олиш жоиз “Насаф” узоқ йиллардан буён чемпионатимизда кучли ва барқарор ўйнайдиган, ўз олдига юқори марраларни кўзлайдиган жамоа сифатида шаклланган. Кейинги йилларда у ОЧЛда ҳам рақобатбардош команда сифатида ўзини намоён этмоқда.

Аммо бу ўйинни рақибга осонгина топшириб қўямиз, дегани эмас. Жамоамизда юқори савиядаги ўйинчилар йиғилган. Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз ўйинимизни намойиш эта олсак биз ҳар қандай рақибни ҳам юта оламиз. Ҳар ҳолда олиб бораётган машғулотларимиз сифати ҳамда “12-ўйинчи” сифатида мадад бериб турган мухлислар далдаси ана шундай дадил гапиришимизга имкон беради.

Айни пайтда “Бухоро” жамоасининг бу йилги чемпионатдаги таркиби ва қайд этаётган натижалари мухлислар ўртасида кучли қизиқиш ва жоиз бўлса шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Биз ана шу темпни сақлаган ҳолда келгуси ўйинларда ҳам мухлислар ишончини ва меҳрини қозонишда давом этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Асилбек Омонов.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика