RU

Последние новости

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  14 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

Артуро Видаль катта гапириб юборди Новости

Артуро Видаль катта гапириб юборди

"Бавария" клубининг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль 2017 йил тўлиқлигича "Бавария"га аталишига ишонмоқда.


- "Бавария"дек жамоа барча мусобақаларда ғолиб бўлмоғи лозим. Шу боисдан ҳам жамоа таркибида юқори малакали футболчилар йиғилган. Ўйлашимча, 2017 йил тўлиқлигича "Бавария"га аталади. Бу йил бизнинг йилимиз бўлади.

Артуро Видаль фаолиятини "Бавария"да якунлаши мумкинлигига ҳам шаъма қилди.

"Фаолиятимни "Баария"да якунлашим мумкин. Мен ўзимни бу ерда жуда эркин ҳис қиляпман. Мюнхендаги барча нарса мени қониқтирмоқда. Шу сабадан ҳам фаолиятимни бошқа ерда тугатаман, дейишим қийин. "Бавария"да ўзимни худди уйдагидек ҳис қиламан", - дейди Артуро Видаль.

Кўринишидан Видаль Карло Анчелотти қўл остида ушбу мавсумда требл қайд этишларига ишонмоқда. Ҳар холда ўтган йили Видаль бу каби катта гапириб, ваъдаларни бермаганди. Анчелотти ҳам Европа чемпионлар лигасида зафар қуйишларига ишонишини айтиб ўтганди. Германия чемпионати ва Германия кубогида "Бавария" яққол фаворит саналади.


"Бавария"нинг иштаҳаси карнай, мухлислари эса сурнай чалишга тараддуд кўришмоқда, шекилли...

Нима ҳам дердик "яхши ният, ярим мол", дейдику...

Эслатиб ўтамиз, Артуро Видаль 2015 йилда "Бавария" сафига келиб қўшилганди. Футболчининг "Бавария" билан тузган шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Чили терма жамоаси футболчиси ушбу мавсумда "Бавария" таркибида 18та учрашувда майдонга тушди ва бир маротаба гол киритди. Футболчи ўтказилган 18 ўйиндан тўрттасида огоҳлантириш олган.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика