Артуро Видаль "Барселона"га ўтиши мумкин
02 авг 2018 13:08
Новости
Артуро Видаль "Барселона"га ўтиши мумкин
"Бавария"нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Хавбек "Интер"га ўтишга яқин эди, аммо даъвогарлар сафига Каталония клуби ҳам қўшилди.
Маълумотларга кўра, футболчининг ўғли Алонсито YouTube тармоғидаги видеоблогида отаси фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клубларни айтди. Алоноситонинг маълум қилишича, Видаль "Интер" ёки "Барса"га ўтиши мумкин.
Каталония клуби Видални "Гуанжоу Эвергранд"га қайтган Паулиньо ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Чилилик "Бавария"да қолмайди, чунки мюнхенликлар янги устози Нико Ковач унга ишонч билдирмаяпти. Немис клуби чилилик трансферидан 30 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии