RU

Последние новости

21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  0 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  55 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  55 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди” Новости

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди”

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг қаҳрамони шубҳасиз жамоамиз сардори Артур Геворкян бўлди.
Чемпионат баҳслари давомида ҳам ўзининг голлари ва аниқ тўп узатишлари орқали жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келаётган футболчи учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Кечаги ўйинда илк маротаба стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошди. Бу мавсумда биринчи маротаба бундай ҳолат рўй бериши эди. Шунинг ўзиёқ ушбу учрашувнинг аҳамияти юқори эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида мухлисларимиз бизни бутун учрашув давомида фантастик тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам ғалаба қозонишимизда муҳим роль ўйнади, десам муболаға бўлмайди. Стадион тўла ишқибозлар кўз ўнгида тўп суриш албатта ёқимли... Учрашув жуда кескин ва муросасиз кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам финалга лойиқ эди. Лекин биз яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаландик ва финал йўлланмасига эга чиқдик.

-Ўйин давомида икки маротаба пеналти тепиш учун “нуқта”га яқинлашдингиз. Ўша пайтда ҳаяжон бўлмадими?

-Бўлди, албатта. Лекин икки сафар ҳам дарвозабонни чалғита олдим. Омад биз томонда бўлди. Умуман олганда бу ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимиз стадионни тўлдириб, бизга руҳан далда бўлишади. Биз эса уларга хурсандчилик улашиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.


А.НУРИЙ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика