Артета: «Шаҳарликлар» билан қандай ўйнаш лозим бўлса, шундай ўйнадик”
19 июл 2020 08:55
Новости
Артета: «Шаҳарликлар» билан қандай ўйнаш лозим бўлса, шундай ўйнадик”
Лондонликларнинг габонлик ҳужумчиси Обамеянг беллашувнинг ҳар иккала таймида биттадан гол киритиб, жамоасининг Англия кубоги финалга чиқишини таъминлади.
“Мен футболчиларим билан фахрланаман ва улардан мамнунман. Бу ҳолатда битта салбий жиҳат - ғалабани мухлислар билан бўлишолмаймиз.
Бу жамоага қарши айнан шундай ўйнашимиз лозим эди. Ҳар бир вазиятда рақибни охиригача таъқиб этишимиз талаб этилганди. Агар позицион футбол ҳақида гапирадагин бўлса, “Манчестер Сити” айни пайтда Европанинг энг кучли жамоаси.
“Арсенал” футболчилари нима истаётганларини тушуниб туришибди ва бунга ишонишмоқда. Бу кўриниб турибди. Улани табриклайман.
“Манчестер Сити” юқори босимга бардош бера оладиган жамоа, биз ҳам. Биз хавфли вазиятлар пайтида тўпни юқотиб қўйдик. Бундай вазиятда рақиб жудаям кучли ва хавфли. Аммо биринчи голни ажойиб тарзда кирита олдик ва бу ғалаба қозонишимизга замин яратди”, дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии