RU

Последние новости

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  7 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  378 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Артета: "Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан" Новости

Артета: "Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан"

Микель Артета "Арсенал"нинг "Вест Хэм"га қарши ўйиндаги мағлубияти сабабларини айтиб ўтди.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Лига Кубоги 1/8 финалида "Вест Хэм"га қарши ўйин (1:3) натижасига изоҳ берди.

"Натижадан қониқмадим ва мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Биз етарли даражада яхши эмасдик, етарлича курашмадик. 2 кун давомида футболчиларни уларни нима кутаётгани, ўйин қанчалик муҳим эканлиги ҳақида огоҳлантиришга ҳаракат қилдим. Бу – футбол, ҳар бир ўйин ўзига хос.

Гол уриш учун рақиб ҳужуми олдида у қадар фаол бўла олмадик. Мен жамоамдан кўпроқ нарсани кутгандим. Кўп нарсани яхшилаш керак. Ушбу ўйиндан хулоса қилиб, "Ньюкасл"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак", – деди испаниялик мутахассис.

"Арсенал" навбатдаги ўйинини 4 ноябрь куни АПЛ доирасида меҳмонда "Ньюкасл"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика