Артета: "Бир кун келиб, мени истеъфога чиқаришади"
30 ноя 2020 18:43
Новости
Артета: "Бир кун келиб, мени истеъфога чиқаришади"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Мураббий бўлишга қарор қилган куним истеъфога чиқишимни ҳам ҳисобга олганман. Ёки ўзим ҳам жамоадан кетишим мумкин.
Балки менга шартнома таклиф этилар ёки этилмас, билмадим. Бу ҳақида ўйламайман.
Менинг асосий вазифам - футболчилар билан максимал натижага эришиш ва ривожланиш. Қайтараман, мени истеъфога чиқаришларини рад эта олмайман. Бир кун барибир истеъфога чиқаришади", - деди Артета.
Комментарии