"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради
04 фев 2023 19:10
Новости
"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради
"Тўпчилар" кеча бразилиялик ҳужумчи Габриэл Мартинелли билан узоқ муддатли битим тузганини маълум қилган эди. Энди Англия Премьер-лигаси вакили Букайо Сака ва Вильям Салибалар билан амалдаги келишув муддатини бир неча йилга чўзиб қўймоқчи.
Франциялик марказий ҳимоячи Салиба "Арсенал"га 2019 йилнинг 25 июлида келиб қўшилган. Унинг клуб билан кучда бўлган шартномаси 2024 йил ёзида ниҳоясига етади. Ҳимоя чизиғи вакили жорий мавсумда "Арсенал" либосида жами 23 та ўйинда майдонга тушди.
21 ёшли англиялик вингер Букайо Сака "Арсенал" тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йил ёзида клуб билан профессионал битимга имзо чеккан. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якун торади. 100 млн еврога баҳоланаётган футболчи ушбу мавсумда АПЛ вакили сафида 27 та ўйинда 8 та гол ва 7 та асист натижасини қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии