“Арсенал” Обамеянг билан музокара олиб бормоқда
13 окт 2019 07:57
Новости
“Арсенал” Обамеянг билан музокара олиб бормоқда
Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтириш ниятида.
Томонлар музокарани бошлашди, дея хабар бермоқда La Gazetta dello Sport журналисти Николо Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
Обамеянг 2018 йилдан буён “Арсенал” сафида тўп тепиб келмоқда. Илгарироқ у “Боруссия “(Д), “Сент-Этьен”, “Монако”, “Лилль” “Дижон”, “Милан” клублари шарафини ҳимоя қилган. 30 ёшли футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Пьер-Эмерик АПЛнинг 8 та учрашувида 7 та гол уришга эришди. Шунингдек, Европа лигаси баҳсларида иккита ўйинда майдонга чиқиб, 1 та гол урди. Сентябрь ойи якунларига кўра у АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии