RU

Последние новости

21:30Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  2 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  12 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  19 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  5 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   90 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0

"Арсенал" мухлислари ёмон кўрадиган 10 нафар футболчи Новости

"Арсенал" мухлислари ёмон кўрадиган 10 нафар футболчи

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мухлислари турли сабабларга кўра ушбу футболчиларни ёмон кўрадилар. Нафақат ёмон кўрадилар, балки нафратланадилар...


10. Рууд ван Нистелрой - МЮнинг собиқ футболчиси ўз вақтида "канонирлар" мухлисларини асабига тегишни яхши кўрган



9. Раян Шоукросс. 2010 йил "Сток Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйинда ушбу футболчи Аарон Рэмзига жиддий жароҳат етказган.



8. Дидье Дрогба. Ўз вақтида "Арсенал"ни эмас, "Челси"ни танлаган африкалик футболчи "аристократлар"нинг кўплаб муваффақиятларига сабаб бўлган.




7. Диего Коста. Шу йили бўлиб ўтган "Челси" - "Арсенал" ўйини ёдингиздами? :)




6. Эшли Коул. Пул сабаб энг асосий рақиблар сафига бориб қўшилган футболчига яна қанақа муносабатда бўлиш мумкин?




5. Робин ван Перси. Голландиялик футболчи ҳам совринлар ютиш орзусида жамоанинг асосий рақибларидан бири - "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилган. Натижа ҳам ёмон эмас: футболчи МЮ сафида илк йилдаёқ чемпионликни қўлга киритган.




4. Тедди Шерингем. Футболчи жамоанинг асосий рақиблари - "Тоттенхэм" ва МЮ сафида ҳаракат қилган ва айнан "Арсенал"га қарши ўйинларда бир қанча рекордларни янгилаган. Ушбу кўрсаткичлар ҳам "канонирлар" мухлисларини асабига тегиши турган гап.




3. Патрис Эвра. Франциялик футболчи "Арсенал" - МЮ ўйини олдидан ушбу ўйинга "ёш болалар ва эркаклар ўртасидаги ўйин" деб изоҳ берган :))




2. Тоголик футболчи ҳам ўз вақтида пул сабаб "Арсенал"дан "Сити"га ўтиб кетган. Бу бир. Камига ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда гол киритиб лондонлик мухлислар олдида фаол тарзда нишонлаган.



1. Рой Кин. "Арсенал" ирландиялик футболчининг ёмон кўрган жамоаларидан бири ҳисобланади. Ўзаро ўйинлардаги жанжаллар, сўз ўйинлари, Виейра билан ҳам тушунмовчиликлар бунга мисол бўла олади... Ва табиийки МЮнинг собиқ футболчиси лондонлик мухлисларнинг ашаддий душманларидан бири ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика