«Арсенал» ҳимоячиси Украинага қайтиб, фронтда хизмат қилишга тайёр эканлигини маълум қилди
06 апр 10:55
Новости
«Арсенал» ҳимоячиси Украинага қайтиб, фронтда хизмат қилишга тайёр эканлигини маълум қилди
«Арсенал» ҳимоячиси Александр Зинченко агар ҳарбий хизматга чақирув бўлса, Украина учун жангга боришини тасдиқлади.
Украина ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий можародан бери Зинченко ўз ватандошларини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион фунт стерлингга яқин хайрия қилган.
Бироқ, Зинченко молиявий ёрдам ва қўллаб-қувватлашдан кўра кўпроқ нарсани қила олишини маълум қилди. 27 ёшли футболчи армиядан чақирув олса, жангга боришга тайёр эканлигини маълум қилди.
«Менимча, жавоб аниқ. Мен (жанг қилиш учун) борган бўлардим.
Биламан, баъзилар Лондонда бўлиш Украинада бўлишдан яхшироқ деб ўйлайди. Бироқ мен ватаним учун барча нарсага тайёрман. Умид қиламанки, бу уруш тез орада тугайди», — деди Зинченко .
Комментарии