Арне Слот "Тоттенхэм"ни бошқаришга қарши эмас
22 мая 2023 15:33
Новости
Арне Слот "Тоттенхэм"ни бошқаришга қарши эмас
"Фейеноорд" бош мураббийи Арне Слот "Тоттенхэм" бошқарувини қўлга олишга рози бўлди.
"De Telegraaf"нинг хабарига кўра, мураббий инглиз клубига ўтишга рози ва музокаралар давом эттирилмоқда. Голландияликнинг шартномасидаги товон пули 6 млн фунт эканлиги айтилмоқда. "Фейеноорд" май ойида муддатидан аввал Нидерландия чемпионига айланди ва жамоа Слот билан хайрлашгиси келмаяпти. Арненинг ўзи эса яқинда шундай деди:
"Менинг кетишим, клуб учун фойдали бўлиши мумкин, аммо мен орзу қилган клубдан таклиф бўлмаса, "Фейеноорд"да қолишим мумкин. Футболда бир нечта жамоа билан параллель равишда музокара олиб бориш одатий ҳолга айланган, лекин озир менда ундай вазият эмас. Бироқ шуни ҳам таъкидлашим керакки, менга бошқа жамоа билан музокаралар ўтказишни тақиқлашмаган.
Комментарии