RU

Последние новости

18:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  2 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  7 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  10 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  9 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  59 13:38ФИНАЛгача...  13 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  10 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  15 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..." Новости

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..."

Аргентинанинг La Nacion нашри журналисти Сантьяго Бауза U-20 жаҳон чемпионати доирасидаги Аргентина — Ўзбекистон учрашувига ўз тахминини билдирди.

- Агарда Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида омадсизликка учраса, бунга барча футболчиларнинг турнирга кела олмагани баҳона қилинмайдими?

- Ундай деб ўйламайман. Албатта, Алехандро Гарначо, Нико Паз ва Факундо Буонанотте жамоа учун муҳим йўқотиш саналади, чунки мазкур футболчиларсиз қолган Аргентина ҳужумкор ярим ҳимоясидан маҳрум бўлади. Бироқ юқорида тилга олинган уч футболчидан ташқари Хавьер Маскерано энг яхши таркиби билан ҳисоб-китоб қила олади. Жумладан, Суле, Ромеро ва Карбони каби Европадан ташриф буюрган футболчилар кучли ўйинчилар саналади. Қолаверса, мураббий маҳаллий лигада тўп тепадиган ёш истеъдодларни ҳам таркибга жалб қила олди, уларнинг кўпчилиги аллақачон асосий жамоа сафида ўйнашга улгурган.

- Сизнингча, қайси жамоалар гуруҳдан чиқиш учун фаворит саналади?

- Аргентина терма жамоаси яхши таркиб ва мезбонлиги туфайли кучлироқ бўлса керак. Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд, чунки улар Осиё чемпиони саналади ҳамда ушбу ёшдаги мусобақаларда ижобий натижалар қайд этган.

- Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз, уларнинг ўйиндан олдинги машғулотларига Аргентинадан бирор киши ташриф буюрмади. Ушбу жамоани Аргентина учун осон рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Ростини айтсам, унчалик эмас. Мен ушбу терма жамоанинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги бир нечта ўйинчилар, хусусан, икки энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳақида (мен уни Playstation видеоўйинлари орқали ҳам таниганман) биламан. Жаҳон чемпионатидан олдин жамоангиз ҳақида бироз изланиш олиб бордим. Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки қойилмақом тарзда ўтди. Шу билан бирга, мураббий Равшан Ҳайдаров ўзбек футболидаги муҳим шахс эканлигини англаб олдим.

- Саудия Арабистонининг Аргентинага қарши Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги учрашуви мазкур беллашувга қандай таъсир ўтказади?

- Менимча, Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши керак бўлган рақиб саналади, аммо бу осон бўлади дегани эмас. Зеро, саралаш босқичидаги иштирокидан келиб чиқадиган бўлсак, Аргентина мазкур жаҳон чемпионатида биринчи қаторда бўлмаслиги керак эди. 2003 йилги ёшлар ўртасидаги мундиал доирасида икки жамоа ўзаро тўқнаш келганида, шиддатли ўйин бўлган эди. Аргентина ушбу баҳсда фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритилган тўп эвазига ғалаба қозонганди, шу боис бўлажак учрашув Аргентинага қийинчилик туғдира олади.

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика