Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди
17 фев 2019 22:56
Новости
Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди
Марҳум Эмилиано Сала Аргентинада дафн қилинди. Франциянинг "Нант" жамоасидан "Кардифф"га кўчиб ўтган, лекин бирорта ўйинда майдонга тушишга улгурмаган хужумчи 2019 йилнинг 21 январида ҳалок бўлган эди. Футболчи учган самолёт якунда Норманд ороллари яқинига (сувга) қулаган ва футболчининг жасади қидирув ишларидан сўнг 3 февраль куни топилди.
Орадан 12 кун ўтиб Саланинг жасади Аргентинага етказилди (Пилот Девид Ибботсон ҳали ҳам топилганича йўқ).
"Эми афишаси", Саланинг биринчи жамоаси "Сан-Мартин де Прогресо" (1994-2005 йилларда шуғулланган) клубининг бинолари олдида осилган.
Эмилиано билан видолашув маросими клуб спорт мажмуаси биносида бўлиб ўтди. Одамлар эрталаб соат 7:00 дан йиғилишни бошлашди.
Ҳамма кичик маросимлар 2,5 минг аҳоли истиқомат қиладиган Прогресо шаҳрида ўтказилди (Сала шаҳардан узоқ бўлмаган Кулулу қишлоғида туғилган). "Бутун шаҳар 21 январь куни зулматга ботиб кетгандек туюулди", - дея ҳикоя қилади маҳаллий аҳолидан бири ESPN нашрига.
Уэльсдан ҳам инсонлар ташриф буюришди. Бу "Кардифф" клуби эгаси Кен Чу.
"Кардифф" бош мураббийи Нил Уорнок
Майитнинг тобутини "Нант" футболчиси Николас Паллуа (соқолли), Эмилианонинг укаси (марказда, кўк шимда) ва Саланинг отаси Дарио Сала (қизил футболка) кўтаришди.
Карина Мерседес Тафаррел, Эмилианонинг онаси
Мирта Таффарел, Эмилианонинг ҳоласи. "Вазиятда нима бўлганини шаҳсан менга айтиб берадиган маъсул шахс топмоқчиман. Аммо, бу фақатгина бахтсиз ҳодиса каби кўринади", - деди у журналистларга.
Саланинг синглиси Ромина Сала
Видолашувдан сўнг [Эмилиано Сала]нинг тобути Санта Фе шаҳрига олиб кетилди, у ерда оила аъзолари ва яқин дўстлари ҳузурида ёқиб юборилди.
Комментарии