Аргентина ва Уругвай 2030 йилдаги жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказмоқчи
08 янв 2016 12:25
Новости
Аргентина ва Уругвай 2030 йилдаги жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказмоқчи
Аргентина ва Уругвай ЖЧ-2030ни ўтказиш учун бирга ариза топширмоқчи.
Икки мамлакат ҳам жаҳон биринчилигини ўзида қабул қилишга улгурган - 1930 йилда Уругвайда илк жаҳон чемпионати бўлиб ўтган, Аргентина эса 1978 йилда мундиалга мезбонлик қилган.
"Биз жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш учун ариза беришга қарор қилдик" - дейди Аргентина президенти Маурисио Макри.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдаги жаҳон чемпионати Россияда, 2022 йилдагиси эса Қатарда бўлиб ўтади.
Комментарии