Аргентина терма жамоаси футболчилари мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда
22 июн 2018 11:32
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/437574_original.jpg)
![](/upload/storage/437574_220.jpg)
Аргентина терма жамоаси футболчилари мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда
Аргентина терма жамоаси футболчилари Нигерияга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви олдидан мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчилар Нигерияга қарши баҳсда Хорхе Сампаоли жамоани бошқаришини исташмаяпти. Ўйинчилар келаси учрашувда Сампаолининг ёрдамчиси мураббий бўлишини хоҳлашмоқда.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Хорватияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўз гуруҳида 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии