Аргентина футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонга қарши ўйин биз кутгандан анчагина қийин бўлди"
02 фев 2021 21:26
Новости
Аргентина футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонга қарши ўйин биз кутгандан анчагина қийин бўлди"
"Ўзбекистон терма жамоасига қарши бугунги ўйин қийин бўлди, биз кутгандан анчагина қийин бўлди. Футзал нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда ўсмоқда. Тошкентга Европада ўйнаётган легионерларимизни ҳам, бошқа давлатда ўйнаётган легионерларни ҳам олиб келдик. Гувоҳи бўлдикки, қийин ўйинда бизга керак эканликлари билинди. Узоқ вақт давомида ўйнамаганимиз учун жисмоний томонлама бироз бизга таъсир қилди дейиш мумкин. Шунга қарамай ўзимизга келдик ва яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.
- Ўзбекистон терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги каби куч билан ўйнадингларми ёки ўртача куч сарфландими?
- Ўзбекистон билан ярим куч билан ўйнадик дея олмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини ўсиб келаётган жамоаларидан бири эканини билардик. Бир йил давомида умуман футзал ўйинларини ўтказмадик. Жаҳон чемпионатига эса оз қолмоқда. Бугунгидек баҳслар тайёргарлик учун бизга жуда ҳам ас қотади", - дейди Максимилиано Речиа.
Комментарии