Аргентина енга олмаган Венесуэла Каталония терма жамоасига мағлуб бўлди
26 мар 2019 12:25
Новости
Аргентина енга олмаган Венесуэла Каталония терма жамоасига мағлуб бўлди
Каталония терма жамоаси Венесуэлага қарши кечган ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.
Ўйин Жиронадаги "Мунисипаль де Монтиливи" стадионида ўтказилди ва 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Каталонияликлар 53-дақиқада ҳисобни очишди - "Сток Сити" ҳужумчиси Боян Кркич гол урди. Олти дақиқа ўтиб меҳмонлар "Эспаньол" ҳимоячиси Роберто Росалес ёрдамида ҳисобни тенглаштиришди. 88-дақиқада мезбонлар ғалаба тўпини киритишди. "Эспаньол" ҳужумчиси Хавьер Пуадо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Каталония терма жамоаси сафида Алейш Видаль, Жерар Пике, Марк Бартра, Мартин Монтойя ва Ориоль Ромеу каби футболчилар майдонга тушишди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии