RU

Последние новости

19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  1 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  4 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  14 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  3 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7

АПЛ. Холанд 36 та гол билан мавсум тўпурари бўлди. Де Брюйне эса энг яхши ассистент Новости

АПЛ. Холанд 36 та гол билан мавсум тўпурари бўлди. Де Брюйне эса энг яхши ассистент

"Ман Сити" аъзолари ушбу мавсум индивидуал совринларни ҳам бегона қилишмади.

АПЛ 2022-2023 йилги мавсум ўз якунига етди. Чемпионлик "Манчестер Сити"га насиб қилгани анча олдин маълум бўлиб улгурганди. Энг яхши тўпурар соврини тақдири ҳам деярли ҳал бўлганди, аммо охирги тур якунлангандан сўнг бу расман аниқ бўлди. "Ман Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд 35 та учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол киритди ва АПЛ тўпурарига айланди. Холанддан кейинги ўринда "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн – 30 та гол.

"Ман Сити"нинг бошқа бир аъзоси Кевин Де Брюйне эса чемпионатнинг энг яхши ассистенти бўлди. Кевин 32 учрашувда майдонга тушиб, 16 та ассист қайд этишни уддалади.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" аъзоси Давид де Хеа "Олтин қўлқоп"ни ютиши аниқ бўлганда. "Қизил иблислар" Кипери 17 та учрашувда дарвозаси дахлсизлагини сақлаб қолди. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика