RU

Последние новости

09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  0 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  2 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  2 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  36 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  44 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  79 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  33

Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди! Новости

Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов "Фулад" билан шартномасини бекор қилиб, фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттирадиган бўлди.

"Тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан шартнома имзолади.

Ўткир Юсупов – 1991 йил, 4 январда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан юртимизга кўчиб келишган.  

Фаолияти давомида “Машъал” (Муборак, 2012-2013 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2014-2015 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2016-2017 йиллар), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), “Фулад” (Ахваз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Тажрибали дарвозабон 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоамизга қайтди", – дейилади "лочинлар" матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Ўткир Юсупов "Фулад"ни тарк этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +13   

Комментарии

+5   
18 дек 14:01:32
@@@@
Фаолиятини гуллаган даври навбахорга тугри келади хуш келибсан уткирбой сардорлик богичиям сени кутяпти
+3   
18 дек 15:49:57
Бахтиёр Ашуров
Энг асосийси жаҳон чемпионатигача формасини тиклаб олсин. Омад сенга Ўткир!
+3   
18 дек 14:14:23
Ю.Ш.М
Уткир кайтсам факат Навбахорга кайта ан деган эди интервьюсида. Койил хакикий эркакни ишини килди. Газини бос ука. Наманган сен билан.
+3   
18 дек 14:14:03
Gulamjan Tilashov
Омад ер болсин,Уткир!!!Корабулокдан салом,тугилган кишлогингдан.ЖЧ муносиб катнашишни тилайман,укаажон,Фахрланамиз сендан.Узбекистонга ЖЧ омад тилайман!!!! Навбохорга омад!!!
+3   
18 дек 13:57:39
Saidjahon
Тугри танлов булди Уткир учун хам Навбахор учун хам.
+2   
18 дек 15:06:38
islombek6767
У́ткир Наманганга хуш келибсан! Юсупов ваъда берди ва уни бажарди
+2   
18 дек 14:21:23
mirabzal
олдинги формасидамикин
+2   
18 дек 14:21:18
Акрамжон Халилов
Ҳозирги кунда Ўзбекистонни энг кучли ва ишончли дарвозабони бу Ўткир Юсупов, 2026 йил Навбаҳор чемпион бўлишига ишонса бўлади.
30 йил деганда чемпионлик Наманганга қайтишида Копадзе ўз хиссасини қўшсин.
+2   
18 дек 14:05:21
Baxtiyorzoda
Bu har ikki taraf uchun juda togri tanlov. Navbaxor mamlakatimizni eng kuchli darvozabonini oziniki qilib oldi. Otkir esa unga 100% ishonadigan va jamoaning asosiy yetakchisi va sardori boladigan jamoaga otdi
+2   
18 дек 14:00:51
Zoxidjon
Уткиржон шакарсан шакар
+1   
18 дек 15:20:02
Farhod Uktamovich
Омадини берсин , Уткир ишончли дарвозабон, ЖЧ- гача оптимал формага кириб олсин.
   
18 дек 23:46:36
Max04
Борми оғриқ...
   
18 дек 16:26:11
Odilbek Abdushukurov
Ответ на комментарий пользователя mirabzal
олдинги формасидамикин
Oldingi jismoniy holatini tiklashga vaqt kerak.
   
18 дек 15:52:34
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя TOMJIQ_OLOT
Форсларга қанча тўлов қилинди?
Фақат бир томонлама шартнома бекор қилинсагина. Тўловлар амалга оширилади!
   
18 дек 15:14:14
TOMJIQ_OLOT
Форсларга қанча тўлов қилинди?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика